Андижонда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови уюшқоқлик билан ўтмоқда
Андижон вилоятида ташкил этилган 773та сайлов участкалари эрта тонгданоқ сайловчилар билан гавжум бўлди. Рўйҳатга олинган 1 851 256 нафар сайловчи ўз конституцион ҳуқуқини рўёбга чиқармоқда.
Барча сайлов участкаларида сайловчилар учун зарур шароитлар яратилган. Президентлик сайловларида овоз бериш жараёнининг демократик талаблар асосида ўтиши таъминланмоқда.
Вилоятдаги 14, 38, 25, 29 ва 16-сайлов участкаларида бўлганимизда фуқароларни муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этаётганига гувоҳ бўлдик.
Андижон шаҳридаги политехника касб-ҳунар коллежи биносида жойлашган 14-сайлов участкасида шаҳарнинг Мустақиллик ва Ҳамид Қодиров маҳаллаларида яшовчи 2995 нафар сайловчи рўҳатга олинган. “Ёшим 63да, эрта тонгда келиб, юртимиз келажаги ва фаровонлиги учун ўзим танлаган номзодга овоз бердим”, - дейди Махпиратхон она Абдулнабиева.
Вилоятдаги Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий қисмга жойлашган 16-сайлов участкасида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўз сайлов ҳуқуқларидан фойдаланиб, овоз беришмоқа. “Ватан дея аталмуш заминни тинчлиги йўлида ўз куч-қудратимни сарфлаш ниятимдир, - дейди оддий аскар Муҳиддин Ғойимов. – Бугун юртимиз фаровонлиги, тинчлик, осойишталигимиз барқарорлиги учун бел боғлаган номзодга ўз овозимни бераётганимдан, мана шундай муҳим сиёсий жараёнда менинг иштироким муҳим аҳамиятга эга эканлигидан жуда хурсандман”, - дейди сайловчилардан бири.
Вилоятда 52 мингдан зиёд йўналишдаги “Дамас” автомашиналари ва таксилар сайловда иштирок этувчи аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда.
мухбир Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
23:25 / 20.09.2024
АҚШ президентлигига номзодлар хавфсизлиги кучайтирилиши мумкин
23:38 / 02.08.2024
Ҳаррис президентликка номзод сифатида кўрсатилиши учун етарли овоз тўплади
19:01 / 03.06.2024
Эронда президентлик сайловида иштирок этиш учун биринчи марта аёл рўйхатдан ўтди
18:13 / 30.05.2024