Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти истеъфога чиқиш муддатини эълон қилиши мумкин
Фото: Reuters
Корея республикаси президенти Пак Кин Хе парламентда унга нисбатан импичмент эълон қилишидан аввал миллатга мурожаат қилиши мумкин. У ўз халқига қарата навбатдаги маърузасида истеъфосига оид аниқ бир муддатни маълум қилиши эҳтимол, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги экспертлар ва дипломатик доиралар вакиллари фикрларига таянган ҳолда.
"Тахминимча, у 7 декабрь куни халқига янги мурожаат қилади. Унинг бундан бошқа чораси йўқ. Ўйлайманки, Пак Кин Хе апрель ойи охирида ўз лавозимини тарк этади. Шу билан мухолифатнинг импичмент борасидаги босими бироз заифлашади", — дея ҳукмрон блок вакилининг сўзларини келтиради агентлик.
Ўтган ҳафтада парламентдаги учта мухолиф партия президент импичменти бўйича қонун лойиҳасини киритган эди. Ушбу ҳужжат бўйича овоз бериш жараёни 9 декабрда бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026