Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия сенати раҳбари лавозимидан четлатилди
Бразилия олий суди давлат маблағларини ноқонуний равишда ишлатишда айбланаётган, мамлакат федерал сенати раиси Ренан Калейросни ўз лавозимидан четлатди. Бу ҳақда Globo хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Калейрос оддий сенатор лавозимини эгаллайди. Суд президент ўз вазифасини бажарай олмаган тақдирда унинг ўрнини айнан сенат раиси эгаллашига асосланиб бундай қарорни қабул қилган.
Аввалроқ Калейрос 9 йил аввалги коррупцион можарода давлат маблағларини сарфлаш бўйича суд ишида айбдор деб топилганди.
Таъкидланишича, у бюджет маблағларини ўшандаги Бразилия сенати раиси қизига молиявий кўмак кўрсатиш учун ишлатган.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026