Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг янги портал автобуси яратувчилари "йўқолиб қолдилар"
Фото: Shanghaiist
Хитой матбуотида "келажак автобуси" деб эътироф этилган Хитойда яратилган портал автобуси – TEB журналистлар томонидан Шанхай чеккасида ташландиқ ҳолда топилди. Журналистларнинг айтишича, автобус ташландиқ ҳолга келиб қолган, катта умидлар берган автобус яратувчилари эса алоқага чиқмай қўйганлар, деб хабар бермоқда Shanghaiist.
Нашрнинг ёзишича, автобус икки ойдан бери синов йўлининг бостирмаси остида чанг босиб ётибди. Журналистларнинг айтишича, келажак транспортини бир неча қўриқчи қўриқламоқда. Уларнинг айтишича, автобусни ишлаб чиққан компания менежерлари алоқага чиқмаяптилар, автобус билан эса 2 ойдан бери ҳеч кимнинг иши йўқ.
Остидан машиналар ўта олиши мумкин бўлган автобуснинг концепти 2016 йил май ойида тақдим қилинганди. Лойиҳанинг бош муҳандиси ўшанда ваъда берганидек, автобус функционаллиги бўйича метро ёки монорельснинг арзон муқобили бўлиши керак эди.
2 августда автобуснинг амалдаги модели намойиш қилинганди ва шундан кейин у ҳақда маҳаллий матбуотда ижобий фикрлар билдирилганди. Бироқ тақдимотдан бир ҳафтадан кейин журналистлар бу фикрларини бирданига ўзгартириб, унинг яратувчиларини катта фирибгарликда гумон қила бошлашганди.
Аниқланишича, лойиҳанинг бош муҳандиси сифатида таништирилган одам ҳаттоки ўрта маълумотга ҳам эга бўлмаган, автобус яратилишига сармоя киритган одамлар эса пуллари қайтарилишига ҳеч қандай молиявий кафолат олмаганлар.
Мавзуга оид
19:31 / 04.02.2026
Хитой армияси раҳбариятидаги тозалаш: бу нимани англатади?
18:28 / 03.02.2026
Хитой хавфсизлик нуқтаи назаридан барча электромобилларда яширин эшик тутқични тақиқлади
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026