Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Номаълум кишилар Малидаги қамоқхонанинг барча маҳбусларини қочириб юборишди
Мали марказидаги Нионо шаҳрида жойлашган қамоқхонага номаълум кишилар гуруҳи, тахминларга кўра, жангарилар ҳужум қилишди ва у ердаги барча маҳбусларни озод қилиб юборишди. Бу ҳақда мамлакат армияси вакили Дьяррана Коне маълумотига асосланиб, “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужум 5 декабрь куни кечки маҳал уюштирилган. Қамоқхонада қанча маҳбус сақланганига ойдинлик киритилмаган.
Малидаги инқироз 2011 йилда Ливияда Муаммар Каддафийнинг ағдарилиши билан боғлиқ. Ўшанда у ердан туарег қабиласидан бўлган қочқинлар Малига кириб келишган эди. Мамлакатнинг шимолий қисмида жойлашган қабила вакиллари у ерда Азавад мустақил давлатини тузишди. Кейинроқ улар ўрнига экстремистлар келди.
Мавзуга оид
19:06 / 07.06.2026
Саҳройи Кабирда юк машина бузилиб қолиб, 50 га яқин киши ҳалок бўлди
10:59 / 09.05.2026
Уруш ичидаги давлат: Малида нималар бўлмоқда?
18:47 / 27.04.2026
Малида жанглар. Мудофаа вазири ўлдирилди, руслар бир шаҳарни ташлаб чиққани айтилмоқда
17:38 / 26.04.2026