Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилиниб мухолифат вакили қўлга олинди
Туркия полицияси Фотиҳ Гурсуни июль ойида амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишларга алоқадорликда гумон қилиб қўлга олди. У мамлакат ҳукмрон партиясига асосий мухолиф Халқ республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғлининг сиёсий маслаҳатчиси бўлган. Бу ҳақда Hurriyet нашри ёзмоқда.
Аввалроқ, Гурсу Гулен тарафдорларига қарши кампания доирасида Истанбул университетидан ҳайдалган эди.
Нашрнинг ҳуқуқ идораларига асосланган ҳолда ёзишича, Гурсу Истанбул прокуратураси томонидан берилган ордерга биноан Анқарадаги иш жойида қўлга олинган. Полиция маҳкамаси шунингдек, тинтус ишларини ҳам олиб борган. У суд мажлисларида иштирок этиши учун Истанбулга олб келиниши айтилмоқда. Газетага кўра, Гурсу шифрланган By Lock иловаси фойдаланувчиси бўлган. Туркия прокуратурасининг таъкидлашича, Гулен тарафдорлари айни шу иловани қўллашади.
Мавзуга оид
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026