Европа аудиторлар суди минтақанинг энг коррупциялашган мамлакатини маълум қилди
ЕИнинг ислоҳотлар ўтказиш мақсадида Украинага молиявий ёрдам бераётганига қарамай, республика ҳамон Европанинг энг корупциялашган мамлакати бўлиб қолмоқда. Жамиятдаги ушбу салбий кўринишга барҳам бериб бўлмаяпти, дейилади Европа аудиторлари судининг махсус ҳисоботида. "ЕИнинг Украинага ёрдами" номли ҳужжат ҳақида ТАСС агентлиги хабар қилмоқда.
Унда айтилишича, ЕАС ЕИнинг 2007-2015 йилларда Украинага кўрсатган ёрдами самарадорлигини ўрганиб чиққан. "ЕИнинг Украинага ёрдами чекланган таъсирга эга бўлган, гарчи ислоҳотлар ўтказишга туртки берган бўлса-да, унинг натижалари жуда заифлигича қолмоқда", - дейилади ҳисоботда.
Таъкидланишича, Брюссель катта миқдордаги пулларни стратегияни келишиб олмасдан ажратаверган. "ЕИ 2014 йилдаги Украина инқирозига зудлик билан жавоб берди ва 7 йиллик муддатга 11,2 млрд евро маблағ ажратган. Аммо, булар чуқур ўйланмасдан ҳамда махсус стратегия қабул қилинмасдан амалга оширилган", - деб изоҳлаган ЕАС.
ЕАС ҳисоботида айтилишича, бугунги кунда Украина "ислоҳотлар ўтказиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, Европа минтақасидаги порахўрлик энг авж олган давлат" бўлиб қолмоқда.
"Олигархларга тегишли тўдалар Украина иқтисодиёти, сиёсати ва ОАВга сезиларли салбий таъсир кўрсатмоқда", - дея таъкидланган ЕАС ҳисоботида.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024