Имомали Раҳмон Жаҳон банки ёрдам беришига умид қилмоқда
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳридаги Миллат саройида Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук ва Тараққиёт бўйича Вульфенсон маркази ижрочи директори Йоханнес Линни қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Учрашувда жаҳон молия инқирозининг миллий иқтисодиётларга салбий таъсирини камайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Имомали Раҳмон республика иқтисодиётини ривожлантиришда жаҳон молиявий институтларининг иштирокини эътироф этиб, уларнинг тажрибасидан фойдаланишини таъкидлаган.
Президент матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, Тожикистон раҳбари республиканинг тараққиёт бўйича ҳамкорлари инқироз шароитида давлат бюджетига кўмак беришига умид билдирган.
Мавзуга оид
17:27 / 06.11.2024
Жаҳон банки иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалигига таъсирини баҳолади
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
22:46 / 26.10.2024