Жаҳон | 19:17 / 07.12.2016
6691
1 дақиқада ўқилади

Суматра зилзиласи қурбонлари 100 нафарга яқинлашди

Индонезиянинг Суматра оролида юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 97 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат табиий офатларнинг олдини олиш миллий бошқармаси (BNPB) раҳбари Виллем Рампангилей маълум қилган.

"Бу маълумотлар Ғарбий Индонезиянинг 17:00даги вақтига (Тошкент вақти билан 15:00) тааллуқли", — деб унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Антара” ахборот агентлиги

Аввалроқ қурбонлар сони 92 нафар эканлиги айтилган эди. Рампангилейнинг сўзларига кўра, 411 киши оғир, 125 киши енгил турдаги жароҳат олган.

BNPB ахборот маркази раҳбари Сутопо Пурво Нугрохонинг сўзларига кўра, табиий офатнинг асосий зарбаси Пидиджая туманига тушган. "Пидиджаяда 91 киши, Бирен туманида икки киши, Пиди туманида бир киши ҳалок бўлган", — деб унинг сўзларидан маълумот келтириб ўтган Detik.com портали.


 

Мавзуга оид