Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги фаст фуд истеъмолчилари сони беш йилда биринчи марта камайди
Фаст фуд билан озиқланувчи америкаликлар сони жорий йилнинг учинчи чорагида 1 фоизга камайди. Шуниси диққатга сазоворки, 5 йилда биринчи марта ана шундай натижага эришилди. Бу ҳақида MarketWatch нашри NPD Group компанияси тадқиқотига асосланиб хабар берди.
Экспертларнинг сўзларига қараганда, бундай вазият АҚШ супермаркетларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сўнгги 12 ойда 2,4 фоизга пасайиши билан боғлиқ. Шуни таъкидлаш жоизки, баъзи маҳсулот турлари, масалан, тухум нархи икки баробар пасайган.
NDP томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, респондентларнинг тўртдан уч қисми сўнгги пайтларда ресторанларга камроқ пул сарфлайдиган бўлишди. Сўровда иштирок этганларнинг аксарияти ресторанлардаги нархларнинг ҳаддан ташқари қимматлигидан шикоят қилишган.
Компания маълумотларига кўра, охирги ўн йилликда ресторандаги ўртача ҳисоб 21 фоизга ошган.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026