Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда қуёш батареяларида парвоз қиладиган стратосфера самолёти ясалди
Швейцариянинг Пайерн шаҳрида илк маротаба SolarStratos номли қуёш батареяларида ишловчи самолёт намойиш этилди. Бу ҳақда ишлаб чиқарувчилар хабарида сўз юритилган. Икки кишилик самолёт вазни атиги 450 кг бўлиб, қанотлари қамрови 24,8 метрни, самолёт узунлиги 8,5 метрни ташкил этади. Унинг қанотлари ва дум қисми қуёш панеллари билан қопланган.
Панеллар томонидан ишлаб чиқарилган энергия 32 кВт қувватдаги электромоторни ҳаракатга келтиради. У диаметри 2,2 метрлик пропеллерни айлантиради. Самолёт Рафаель Домян ижодига мансуб. У 2012 йилда қуёш энергиясида ишлайдиган PlanetSolar кемасида дунёни айланиб чиққан илк сайёҳатчи бўлгани билан машҳур. Самолётнинг ўзига хослиги шундан иборатки, конструкторларнинг уқдиришларича, у биринчи марта стратосферага – 25 минг метр баландликка кўтарилиши мумкин.
Вазнни енгил қилиш мақсадида учувчилар хонаси герметикланмаган. Шу сабабли учувчилар махсус скафандрларни кийиб учишлари талаб этилади. Унинг илк синови 2017 йил февралига белгиланган. Стратосферага илк парвозлар 2018 йилда амалга оширилади.



Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026