Обама АҚШ иттифоқчиларига қурол-яроғлар етказиб беришга рухсат берди
АҚШ президенти Барак Обама Суриядаги жангариларга қарши курашаётган АҚШ иттифоқчиларига қурол-яроғлар етказиб бериш бўйича расмий чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Америка президенти маъмуриятининг матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Оқ уй баёнотида айтилишича, «АҚШнинг Суриядаги терроризмга қарши кураш бўйича амалиётларини қўллаб-қувватлаётган ёки кўмак бераётганларнинг амалиётлари Қўшма Штатлар миллий хавфсизлиги манфаатлари учун муҳим аҳамият касб этади».
Бундан ташқари, Америка етакчиси АҚШ санкциялари таъсиридаги Сурияга «ҳарбий аслаҳалар» ва молиялаштириш бўйича амалдаги чекловларни ҳам бекор қилган. Таъкидланишича, ушбу қарор кучга кириши учун давлат котиби Жон Керри ва мудофаа вазири Эштон Картер Конгрессга батафсил маълумот тақдим этиши ва унинг қўллаб-қувватлашига эришишлари лозим.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024