Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда “Қомусимиз – номусимиз ҳам шарафу ҳам оримиз!” деб номланган хайрия байрам тадбири ўтказилди
Айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб республика Конституциясининг 24 йиллиги кенг нишонланмоқда.
“Ўзаро ёрдам” меҳрибонлик жамияти ташаббуси билан “3 декабрь —“Халқаро ногиронлар куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йилигига бағишлаб “Қомусимиз – номусимиз ҳам шарафу ҳам оримиз!” деб номланган хайрия байрам тадбири ўтказилди. Унга Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 250 нафар имконияти чекланган йигит-қизлар таклиф этилди. Хайрия тадбирини Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Исмоилов кириш сўзи билан очди. Қизиқарли мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берди.

Шундан сўнг имконияти чекланган йигит-қизлар томонидан тайёрланган Ватанни, озодлик ва тичликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, турли рақс ва саҳна кўринишларидан иборат бадиий қисм намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир доирасида имконияти чекланганларнинг қўл меҳнати билан ясалган турли хил буюмлар, ҳунармандчилик намуналари ва совғабоп маҳсулотлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026