Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда Конституцияга ўзгаришлар киритишга доир референдум ниҳоясига етди
Қирғизистонда Конституцияга ўзгаришлар киритишга доир умумхалқ референдум ва маҳаллий кенгашлар сайловлари соат 20:00да ўз ишини тугаллади. Бу ҳақида мамлакат МСКнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Бугун, 11 декабрь куни Қирғизистонда Асосий қонунга ўзгаришлар киритиш бўйича умумхалқ референдум бўлиб ўтди. Жорий Конституция 2010 йилда собиқ давлат раҳбари Курманбек Бакиев режими қулагандан кейин қабул қилинган.
Референдум мамлакат парламентига кирувчи бир қатор партиялар ташаббуси билан ўтказилди ва президент Алмазбек Атамбаев томонидан қўллаб-қувватланди. Ўзгаришлар муаллифларининг таъкидлашича, асосий мақсад ҳукумат тармоқлари орасидаги мувозанат ва мамлакатдаги парламентаризмни мустаҳкамлаш бўлиши керак.
Референдум билан бир қаторда бугун мамлакатдаги 405 аҳоли пунктида маҳаллий кенгашлар сайловлари ҳам бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уринишда айбланаётганларга 9 йиллик қамоқ жазоси сўралди
10:14 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудларни ўзаро алмашди
18:20 / 23.06.2026