Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср полицияси мамлакатдаги барча черковларни ўз ҳимоясига олди
Миср полицияси Қоҳира марказидаги коптлар соборида портлаш юз берганидан кейин хавфсизлик чораларини кучайтирди ва мамлакатдаги барча черковларни ўз ҳимоясига олди. Бу ҳақида ТАСС нашри хабар берди.
Манбага кўра, портлашдан кейин уюштирилган намойиш иштирокчилари хавфсизлик ходимлари хизматидан норози бўлишган.
Миср соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Қоҳирадаги копт черковидаги портлаш қурбонларининг сони 23 кишини ташкил қилган, 49 киши жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, 11 декабрь, якшанба куни Қоҳирадаги коптлар черковида портлаш содир бўлди.
Мавзуга оид
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
09:25 / 30.06.2026
Монакодаги портлашда украиналик миллионер жабрланди
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
14:38 / 22.06.2026