Америкалик ҳайдовчилар йилнинг энг яхши двигателларини танлашди
Американинг Wardʼs Auto нашри «Йилнинг Топ-10 энг яхши двигатели»ни эълон қилди. Ушбу рўйхатнинг 23 йиллик тарихи давомида илк маротаба 8 цилиндрли мотор ғолиблар орасидан жой олмаган. Бундан ташқари, биронта ҳам ҳаволи двигателга ишонч билдирилмаган.
Wardʼs Auto муҳаррирлари икки ой мобайнида автомобилларни синаб, ўртача ёнилғи сарфи, титраш ва шовқин даражасини ўрганишган. Бундан ташқари, от кучи, айланиш лаҳзаси, инновацион технологиялардан фойдаланиш ҳамда бошқа жиҳатларига эътибор берилган.
Шундай қилиб, америкаликлар ишонч билдирган энг яхши моторларга 7та кучайтирилган ва 3та гибрид қурилмалар киритилган.
Демак, Wardʼs Auto журнали таснифи бўйича энг яхши моторлар ўнлиги
Умуман, мутахассислар 40та автомобиль моделини ўрганишган, бунда энг арзонининг нархи 62 минг доллардан ошмаслиги шарт қилинган эди. Шу билан бирга, ўтган йилги ғолиблар ҳам яна бир бор кучларини синаб кўрган.
«Бу йилги танлов натижалари, яна бир маротаба, ишлаб чиқарувчиларнинг двигателлар ҳажмини камайтиришга ҳаракат қилаётганини кўрсатди. Улар бунинг учун турбокучайтириш ва электр технологияларини қўлламоқда», — деб қайд этган Wardʼs Auto муҳаррири Дрю Уинтер.