Сенаторлар «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
13 декабрь куни Тошкентда иш бошлаган Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди.
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилгани таъкидланган.
Ҳуқуқий ҳужжатда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари мустаҳкамланган, ваколатли органлар тизими келтирилмоқда, ушбу соҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг иштирок этиши механизмлари белгилаб берилмоқда ҳамда очиб берилмоқда, шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти акс эттирилаётгани эътироф этилган.
Коррупцияга қарши курашувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида қонунда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларни ташкил этиш ҳамда унинг таркибига жамоат бирлашмаларининг вакилларини, тадбиркорларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини киритиш назарда тутилмоқда.
Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат хусусий мулкни ғайриқонуний тажовузлардан, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлардан ҳимоялашга қаратилган. Сенаторлар томонидан қонуннинг қабул қилиниши ишчанлик фаолиятини ва мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга, шунингдек, фуқаролар ҳуқуқларини ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиши қайд этилган.
Муҳокама жараёнида ушбу қонун маъқулланган.
Шу йилнинг 14 октябрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилганди.
Депутатлар 20 октябрь куни ушбу қонун лойиҳасини муҳокамадан ўтказган, ноябрь ойи охирида қонун қабул қилиниб, Сенатга маъқуллаш учун юборилганди.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
17:47 / 09.01.2025
2024 йилда текширилган давлат харидларининг 86 фоизи ноқонуний деб топилди
16:22 / 28.11.2024
«Шаффоф шаҳарлар» ва «Ҳалол туманлар» дастурлари йўлга қўйилади
11:33 / 15.11.2024
“Пора катталашган сари суверенитет билан савдолашиш бошланади” – фаоллар билан суҳбат
16:21 / 12.11.2024