Жаҳон | 11:55 / 13.12.2016
4004
1 дақиқада ўқилади

Трамп 20 январга қадар бизнесдан кетишини маълум қилди

Фото: AP

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Twitter’да ўз бизнесини 20 январга қадар тарк этишини маълум қилди.

"Қонунларда бу мажбуран қилиб белгиланмаган бўлса-да, мен ўз компанияларимни 20 январга қадар тарк этаман. Бу президентликка барча эътиборимни қаратиш мақсадида қилинади. Болаларимдан икки нафари – Дон ва Эрик, шунингдек раҳбарият аъзолари уларни бошқаради. Менинг президентлик давримда ҳеч қандай янги келишувлар имзоланмайди", - деб ёзди Трамп.

Аввалроқ, Трамп бизнесдан кетишига бағишланган матбуот анжуманини январь ойига кўчирганди. Кутилишича, сайланган президент матбуот анжуманида ўз бизнеси ва президентлик мажбуриятлари ўртасидаги ихтилофларга қандай қилиб йўл қўймаслик ҳақида сўзлаб беради.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг сайланган президенти инаугурацияси 2017 йил 20 январь куни бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид