Жаҳон | 08:37 / 13.12.2016
3980
1 дақиқада ўқилади

Венесуэла ҳукумати Колумбия билан чегарасини уч кунга ёпишга қарор қилди

Фото: Reuters

Венесуэла президент Николас Мадуро Колумбия билан чегарасини 72 соатга ёпиш бўйича қарор чиқарди. Бунга валюта контрабандасининг олдини олиш мақсади сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги.

Мадуронинг таъриф беришича, «мафия» деб аталган контрабандачилар социалистик иқтисодиёт барқарорлигини бузишга уринмоқда. Давлат раҳбари мамлакатнинг етакчи иқтисодий маслаҳатчиларини қабул қилгач, шундай қарор қабул қилган. 

Мадуро шунингдек, инфляция суръатларини пасайтириш мақсадида ҳам шундай кескин чора кўришга мажбур бўлган. Бундан ташқари, 11 декабрь якшанба куни, мамлакат ҳукумати 100 боливар қийматидаги пул бирлиги муомаладан олинишини эълон қилган эди. Таъкидланишича, айнан шу валюта қора бозорда кўпроқ ишлатилади. 

Аввалроқ, Венесуэла Марказий банки 6 млрддан ортиқ 100 Венесуэла боливари муомаладан олинганини эълон қилган эди. 

 

Мавзуга оид