Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла Бразилия билан ҳам чегарасини ёпишга қарор қилди
Венесуэла ҳукумати мафияга қарши кураш мақсадида Бразилия билан чегараларидаги ўтказув пунктларини ёпишга кўрсатма берди. Бу ҳақда El Mundo нашри ёзмоқда.
Маълум бўлишича, Венесуэла президенти Николас Мадуро маъмурияти, 100 Венесуэла боливари (миллий пул бирлиги)нинг йирик партияси мамлакатга олиб кирилишининг олдини олиш учун шундай кескин чораларни қўлламоқда.
Бундан аввалроқ, Венесуэла мафияга қарши кураш мақсадида йирик банкноталарни муомаладан қайтариб олишга қарор қилган эди. Шу сабаб, Колумбия билан чегаралар ҳам ёпилгани хабар қилинганди.
Венесуэла Марказий банки маълумотларига кўра, 6 млрддан ортиқ 100 боливарлик банкноталар муомаладан олинган эди. Бу мамлакатдаги барча пулнинг деярли ярмини ташкил этади.
Мавзуга оид
10:05 / 18.07.2026
Венесуэладаги сейсмик офат: қурбонлар сони 5 мингдан ошди
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026