Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WP: YouTube КХДР давлат телеканали саҳифасини тўсиб қўйди
Американинг Google компаниясига тегишли бўлган YouTube видеохостинглар хизмати КХДР давлат телеканали саҳифасини блоклаб қўйди, деб ёзмоқда The Washington Post газетаси. АҚШ томонидан тузумга қарши жорий қилинган санкциялар талабларини бузиб қўймаслик сабабли шундай эҳтиёт чораси кўрилган.
Видеосаҳифани тўсиб қўйишга, унда эфирга узатиладиган маҳсулотлар эмас, балки КХДР ҳукуматининг ўз саҳифаси орқали рекламадан даромад кўриши эҳтимоли асос бўлган. Нашрнинг тахмин қилишича, YouTube саҳифаси санкция тартибини бузмаслик учун ўтган ойда блокланган.
"Биз видеоканаллар ва роликлар юзасидан изоҳ бермаймиз, - дея Google компаниясининг Осиё минтақасидаги вакили сўзларини келтиради газета. – Бироқ, биз фойдаланиш келишуви қоидаларини, хизмат принципларини бузган ёки қонун шуни талаб қилса, аккаунтларни ўчирамиз".
"Ушбу саҳифа YouTube жамияти қоидаларини бузганлиги учун ўчирилган", - дейилади Шимолий Корея марказий телеканалининг саҳифасида жойлаштирилган хабарда.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
00:15 / 14.06.2026