Ўзбекистон | 19:40 / 15.12.2016
43359
1 дақиқада ўқилади

Иқтисодиёт вазирлигида Ботир Хўжаев ўрнига раҳбар тайинланди

Бугун Ўзбекистон ҳукуматида Молия вазирлигига ўтган Иқтисодиёт вазири биринчи ўринбосари Ботир Хўжаев ўрнига раҳбар тайинланди.

Манба маълумотига кўра, Бекенов Сунатулла Ҳусанович Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг  Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Суннатулла Бекенов 1971 йилда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган.

У 2005 йилгача (қачондан берилиги номаълум) "Ўзбекистон Қимматли қоғозлар депозитарийси" давлат корхонаси бош директори сифатида ишлаган. 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлилий департаменти бошлиғи, 2008-2009 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ижро аппарати раҳбари, 2009-2010 йилларда Иқтисодиёт вазири сифатида фаолият юритган.

2010-2015 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси сифатида ишлаган. 2015 йилдан шу кунгача Ташкилий-кадрлар масаласи бўйича Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид