Жаҳон | 08:38 / 15.12.2016
9721
1 дақиқада ўқилади

Истанбулдаги теракт ижрочиси келган жой маълум қилинди

Фото: © REUTERS/ Murad Sezer

10 декабрда Истанбулда содир этилган теракт ижрочиларидан бири Суриядан келган, деб айтди Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу. 

10 декабрда Истанбул марказида футбол стадиони ёнида иккита кучли портлаш содир этилганди. Теракт оқибатида 44 киши, жумладан 37 полициячи ҳалок бўлган. Туркия ҳукумати бу ҳужумда Курдистон ишчи партиясини айблаганди. Кейинроқ теракт учун жавобгарликни "Курдистон озодлиги қирғийлари" курд радикал гуруҳи ўз зиммасига олган.  

"Истанбулдаги теракт ижрочиларидан бири Суриядан келган бўлган, мен бу ҳақда телефон орқали мулоқот давомида АҚШ давлат котибига маълум қилдим", деб Човушўғлунинг сўзларини келтириб ўтган Anadolu ахборот агентлиги

Аввалроқ Анқара Вашингтонни Суриядаги курд Демократик иттифоқ партиясини қўллаб-қувватлаши учун бир неча маротаба танқид қилган. Бу ташкилот Туркияда Курдистон ишчи партияси билан боғланган террорчилик ташкилоти деб ҳисобланади.

 

Мавзуга оид