Twitter ўз мессенжерини яратиш бўйича лойиҳани ёпиб қўйди
Twitter микроблоглар сервиси бир йилдан ортиқ вақт мобайнида ўз мессенжерини ишлаб чиқиш билан шуғулланди. Бироқ охир-оқибат ундан воз кечиб, лойиҳани бутунлай ёпди, деб хабар бермоқда Buzzfeed.
Мессенжерни компаниянинг Бангалор шаҳридаги ҳиндистонлик муҳандислар гуруҳи ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Лойиҳа 2016 йилнинг сентябрида ёпилди. Хабарларга кўра, Twitter’да Ҳиндистондан кам фойдаланувчилар бор бўлиб, компания хабарларни тез жўнатиш сервиси орқали ўз оммабоплигини оширмоқчи бўлган.
Охир-оқибат лойиҳа синовдан ўтказиш жараёнида яхши натижаларни кўрсатмади.
Twitter вакиллари эса бу борада ҳеч қандай изоҳ беришмади, бироқ компаниянинг ҳинд бўлинмаси топ-менежери мессенжер яратиш ҳақидаги хабарни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, компания 2016 йилнинг учинчи кварталида даромад олишга бор эътиборини қаратган. Шу сабабдан лойиҳа ҳам ёпилди.
Мавзуга оид
18:03 / 03.11.2024
Telegram мини-иловалар учун янги функцияларни жорий қилади
10:23 / 02.11.2024
Хитой Ўзбекистонда "яшил" технологиялар тадқиқот марказини барпо этиши мумкин
16:14 / 30.10.2024
Янги узилган мева-сабзавотларнинг “умрини узайтириш” усули маълум қилинди
20:41 / 23.10.2024