Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда ИШИДнинг 16 жангариси йўқ қилинди
Афғонистоннинг Нангархор вилоятида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари дрони авиазарбаси натижасида ИШИДнинг камида 16 жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда Hama Press ахборот агентлиги маълум қилди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, операция давомида жангариларга тегишли бўлган қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва портловчи моддалар йўқ қилинган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, охирги вақтда жангариларнинг Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятлари – Логар, Нангархор, Гилманд ва шимолий вилоятлари – Қундуз, Жаузжон ва Парвонада анча мустаҳкамланиб олгани кузатилмоқда. Шу билан бирга "Толибон" ҳаракатининг борган сари кўпроқ дала қўмондонлари ва жангарилари ИШИДга содиқликка қасамёд келтиришмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 16.07.2026
Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ – Кобул Ўзбекистон ҳақидаги хабарларни рад этди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026