Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда икки кончининг жасади топилди
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Тош-Кўмир шаҳридаги туманлардан бирида жойлашган шахта ичидан икки кончининг жасадини олиб чиқишган, яна икки нафар инсон касалхонага олиб кетилган. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар берган.
Куни кеча ФВВ “Шимолий” кўмир конида ўпирилиш содир бўлганини маълум қилганди. Воқеа жума куни юз берган. Бедарак йўқолганларни қидириш ишларига махсус қидирув-қутқарув бўлинмалари мутахассислари жалб этилди.
“Қидирув ишлари давомида икки фуқаронинг жасади топилди. Улар ўликхонага етказилди”, - дея хабар берди матбуот хизмати. Яна бир кончи оғир аҳволда касалхонага етказилган.
“Тўртинчи кончини қидирув ишлари 11 соатдан ортиқ давом этди. У тирик ҳолда топилди ва Тош-Кўмир касалхонасига олиб кетилди”, - дея хабар қилишган ФВВда.
Маҳкама маълумотларига кўра, барча тўрт инсон ноқонуний тарзда кўмир қазиб олиш билан шуғулланган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026