Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Хитойдан эгаллаб олинган сувости дронини қайтаришни талаб қилди
Пентагон Хитойдан Жануби-Хитой денгизида разведка мақсадида бўлган ҳамда эгаллаб олинган сувости дронини қайтаришни талаб қилди. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.
«Биз Хитойни бизнинг сувости ускунамизни дарҳол қайтариб беришга ва халқаро ҳуқуқ бўйича мажбуриятларни бажаришга чақирамиз», - дея маълум қилди Пентагон матбуот котиби Питер Кук.
Америка мудофаа вазирлиги вакилининг таъкидлашича, бу АҚШнинг суверен мулки бўлиб, уни эгаллаб олиш ноқонунийдир. Шунингдек, Пентагонда бундай ҳолатлар бошқа қайтарилмаслигига умид билдирилган.
Маълумот учун, АҚШ сувости дрони хитойлик ҳарбийлар томонидан 15 декабрь куни эгаллаб олинди. У Жануби-Хитой денгизида махсус топшириқни бажараётган бўлган.
АҚШ ҳарбий денгиз кучлари вакилининг сўзларига кўра, эгаллаб олинган қурилма очиқ океанографик тадқиқот дастури доирасида ҳаракат қилган: туз, ҳарорат ва сув тозалиги даражасини ўлчаган.
Ҳодиса АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп томонидан Хитой иқтисодий сиёсати ва мамлакатнинг Жануби-Хитой денгизидаги фаоллигини танқид қилиниши фонида юз берди.
Мавзуга оид
21:36 / 08.05.2026
Пентагон НУЖ ҳақидаги ҳужжатларнинг биринчи қисмини эълон қилди
08:39 / 04.05.2026
Дунёда биринчи давлат тўлиқ автоном дронлар галасини синовдан ўтказди
16:21 / 24.04.2026
Пентагон Эрон билан урушдаги ихтилофлар туфайли Испанияни НАТОдан четлатишни муҳокама қилмоқда
20:41 / 20.04.2026