Синдзо Абэ сиёсатни танлашига нима сабаб бўлганини ошкор қилди
Япония бош вазири Синдзо Абэ ТАСС бош директорининг биринчи ўринбосари Михаил Гусманга Россия президенти Владимир Путиннинг Ямагути префектураси ва Токиога ташрифи якунлари бўйича эксклюзив интервью берди.
Унда Абэ сиёсатни танлашига нима сабаб бўлгани ҳақида сўзлаб берди. Маълум бўлишича, унинг сиёсатчи бўлишига отасининг икки мамлакат ўртасидаги тинчлик музокараларини йўлга қўйиш истаги сабаб бўлган.
"Мен ўз бобомдан (собиқ бош вазир Нобусукэ Киси) сен тўғри деб ҳисоблаган сиёсат ҳақида гап кетганда, уни, ҳатто ҳаётинг учун хавф туғилса ҳам, қатъий олиб бориш кераклигини ўрганганман. Отам (собиқ ТИВ раҳбари Синтаро Абэ) эса бирор бир муаммони ҳал қилаётганда унга самимий ва жиддий ёндашиш кераклигини уқтирган", - дея таъкидлади Абэ.
Унинг ҳикоя қилишича, отаси "Майнити" газетасининг мухбири бўлган ва у 1956 йилда япон-совет Қўшма декларацияси имзоланиши ҳақида биринчи бўлиб хабар берган. "Шу боис отам учун япон-совет тинчлик музокарасининг имзоланиши ҳаётий муҳим аҳамият касб этган, - деди Абэ. - Мазкур мақоланинг пайдо бўлиши у учун журналист сифатидаги бош мукофот бўлди".
"1990 йилда, ҳаётининг сўнгги йилларида у касалликни енгиб ўтиб, Совет Иттифоқига борган ва у ердаги раҳбарнинг бу масалани тинчлик йўли билан ҳал қилиш борасидаги ваъдасига эришган. Бундан ташқари, у ўша вақтдаги президент Михаил Горбачёвга сакура гуллаган пайтда Японияга келишни таклиф қилган. Апрель ойида Горбачёв Японияга ташриф буюрган. Бироқ бу вақтга келиб, отамнинг аҳволи оғирлашган ва у шифохонага тушиб қолган. Шунга қарамай, у ҳамкори томонидан ваъданинг бажарилишига муносиб жавоб қайтариш муҳим деб ҳисоблаб, вақтинчалик шифохонани тарк этган ва учрашувга борган", - дея хотирлайди бош вазир.
"Отам айнан ўша ой ҳаётдан кўз юмди. Мен унинг ўз ҳаётини гаровга қўйиб бўлса-да, зиммасига юклатилган япон-совет муносабатлари муаммосини ҳал қилишга бўлган қатъий истагининг гувоҳи бўлганман. Шундан кейин сиёсат оламига қадам қўйиб, отамнинг ишларини давом эттиришга қарор қилганман", - дея ўз сўзларига якун ясади Абэ.
Мавзуга оид
12:13 / 25.12.2024
“Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқладик” — Япониядаги ўзбек олими янги тадқиқоти ҳақида
20:50 / 23.12.2024
Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади
20:28 / 23.12.2024
Honda ва Nissan бирлашмоқда. Улар дунёдаги энг йирик учинчи автомобил ишлаб чиқарувчига айланади
18:22 / 22.12.2024