Жамият | 11:49 / 19.12.2016
9540
3 дақиқада ўқилади

«Авиапорт» таснифи бўйича энг қулай авиакомпаниялар рўйхати эълон қилинди

Россиянинг «Авиапорт» соҳа консалтинг агентлиги «Россия осмонидаги хизмат» номли рейтингини эълон қилди. У 12та Россия ва 8та хорижий авиакомпаниялар хизмат сифатини баҳолашнинг ўз услуби асосида тузилган рўйхатини акс эттиради. Тадқиқот махфий йўловчи услубида олиб борилган. Шу мақсадда, «Авиапорт» 84 марта ушбу авиакомпаниялар хизматидан фойдаланган ҳамда 80та кўрсаткич бўйича балл бериш ёки олиш билан баҳолашган. 

Умумий рейтингда энг юқори беш юлдузни Emirates компанияси олган. У 3-7 соатлик парвозлар тоифасида ҳам энг яхшиси деб тан олинган. Таҳлилчилар, барча авиакомпанияларнинг турли узоқликдаги парвозларни амалга оширгани ва улардаги хизмат сифати парвоз давомийлигига боғлиқ бўлганини қайд этишган. 2015 йилда авиакомпания хизматидан дунё бўйича 51,9 млн киши фойдаланган. 

Фото: Bloomberg

«Авиапорт» Turkish Airlines авиакомпаниясига 4,5 балл қўйган. Туркия авиакомпанияси Россиянинг 10та шаҳридан парвозларни амалга оширади. Шу билан бирга, Turkish Airlines 7 соатдан ортиқ давом этадиган парвозлар сегментида етакчи экани қайд этилган. 2015 йилда компания 61,2 млн йўловчини манзилига етказгани таъкидланган.

Фото: PA Images

Россия авиакомпаниялари орасида биргина «Аэрофлот» – умумий рейтингда 4 балл олишнинг уддасидан чиққан. Шундай бўлса-да, 3 соатгача парвозлар таснифида айнан «Аэрофлот» етакчи деб топилган. Компания Россиянинг 45 шаҳридан парвозларни йўлга қўйган. У 2015 йилда 26 млн кишига хизмат кўрсатган. 

Фото: Сергей Портер / Ведомости

Франциянинг Air France авиакомпанияси хизмати «Аэрофлот» каби 4 баллга баҳоланган. Ушбу компаниянинг шўъба корхонаси ҳисобланган Air France KLM авиакомпаниясига худди шундай балл берилган. 2015 йилда Air France – KLM концерни жами 89,8 млн кишини ўзига жалб эта олган. 

Фото: air france

Германиянинг Lufthansa авиаташувчиси ҳам 4 баллга муносиб кўрилган. 

Фото: EPA 

Россиянинг яна бир компанияси S7 3,5 балл тўплай олган. У хориж мамлакатларидан ташқари, Россиянинг ўзида 67 та шаҳарга парвозларни амалга оширади. Компания 2015 йилда 10,6 мл кишини ташигани хабар қилинмоқда. 

Фото: РИА Новости

 

Мавзуга оид