Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги Австрия коллежида Рождество байрамини нишонлашга ҳеч қандай тақиқ қўйилмади
Туркия ҳукумати Истанбул шаҳрида Австриянинг Муқаддас Георгий коллежига Рождествони нишонлашни тақиқламаган. Бу ҳақида ўқув муассасаси директори Пауль Штайнер Die Presse нашрига маълум қилди.
Турк ҳукумати Германиянинг Истанбулдаги элита гимназияси педагогларига ўқув машғулотларида Рождество мавзусини муҳокама қилишни тақиқлаганидан кейин Австрия коллежи раҳбари ана шундай баёнот билан чиққан.
Штайнер Die Presse нашрига берган интервьюсида ўқув муассасида Рождествога тайёргарлик авжида эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳукумати байрамона тадбирларга тайёргарлик жараёнларига аралашмаган.
Шуниси диққатга сазоворки, турк мактаб маъмуриятига қарашли немис гимназиясидан фарқли ўлароқ, Муқаддас Георгий коллежи Австрия таълим вазирлигига қарашлидир. Машғулотлар жадвали ҳам Австрия қонунчилигига мувофиқ тузилади. Шунга қарамай, коллежда асосан турк ўқувчилари таълим олади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026