Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ва Ҳиндистон раҳбарлари қатор ҳужжатларни имзолашди
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди учрашуви якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланган, деб хабар қилмоқда 24.кг сайти.
Қирғиз республикаси раҳбарининг Ҳиндистонга давлат ташрифи доирасида қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, сайёҳлик, ёшлар ишлари, спорт ва жисмоний тарбия соҳалари ҳамда ҳарбий ва дипломатик таълим йўналишларига оид англашув меморандумлари имзоланган.
Томонлар, шунингдек, Қирғизистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама инвестиция шартномасини ҳам қабул қилишган.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026