Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон эксперт ва ишбилармонлари Қозоғистон билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни муҳокама қилишди
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида “Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий тренди давридаги ўзаро алоқаларининг янги имкониятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда савдо-саноат палатаси, бизнес-ассоциациялар, илмий-таҳлилий марказлар, ОАВ, шунингдек турли соҳада фаолият олиб борувчи 30 дан ортиқ компания вакиллари иштирок этди.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, чегарага яқин минтақалар ўртасидаги ҳамкорлик ва тегишли лойиҳалар бўйича ўзаро ишлаб чиқаришни ривожлантириш юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Давра суҳбати иштирокчилари бизнес юритишда солиқ ва божхона талаблари, транзит-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва трансчегаравий ғовларни соддалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Давра суҳбати якунида Е.Утембаев Қозоғистон элчихонаси ўзбек компанияларининг қозоқ бозорига чиқишига ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
20:30 / 09.04.2026
Сохта имзо, тасдиғини топган жиноят ва низоли гаров: Тошкентда тадбиркор ўзгалар қилмишини деб мулкидан айрилиб қолмоқда
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:03 / 05.04.2026