Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўғирланган смартфон ва ўғри ҳақидаги фильм интернет фойдаланувчиларида катта қизиқиш уйғотмоқда
Интернет тармоғида ўғирланган смартфон ва эҳтимолий ўғри ҳақидаги фильм тобора машҳур бўлиб бормоқда. Уни YouTube сайтида 4 млндан ортиқ киши томоша қилишга улгурган. Видео 13 декабрда эълон қилинган бўлиб, лавҳа муаллифи нидерландиялик талаба Энтони ван дер Мердир.
Талабанинг сўзларига кўра, у iPhone смартфонидан айрилиб қолганида, аниқроғи, ўғирлаб кетишганида, фильм суратга олишга қарор қилган. Ван дер Мер Android-смартфон харид қилиб, унга жосуслик дастурини ўрнатган ва унинг ўғирланишига имкон берган, деб ёзади Mashable.
Фильм муаллифи полицияга мурожаат қилган. Сўнгра, ўғирланган телефонга ўрнатилган янги SIM-картани кузата бошлаган, ундаги суратлар ва видеотасвирларни кўчирган. Фильм якунида ван дер Мернинг хабар қилишича, у смартфонни ўғирлагани тахмин қилинган киши билан ёнма-ён бўлиб қолган вақтлар ҳам бўлган. Аммо, у суратда кўрилганга умуман ўхшамаган. Тахминларга кўра, ўғри смартфондаги SIM-картани алмаштирган кўринади.
Мавзуга оид
18:08 / 12.03.2026
YouTube сиёсатчилар ва журналистларни дипфейклардан ҳимоя қилишни бошлайди
13:56 / 28.02.2026
iPhone ва iPad НАТОнинг махфий маълумотлари билан ишлашга рухсат олди
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
20:35 / 30.01.2026