Ўзбекистон-Озарбойжон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
2016 йилнинг 20-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Озарбойжон Республикаси ўртасидаги муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Халқаро ҳуқуқ ва шартномалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жейҳун Шаҳвердиев бошчилик қилди.
Маслаҳатлашувлар чоғида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асослари инвентаризация қилинди, икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари бўйича фикр алмашилди ҳамда муносабатларнинг ҳуқуқий негизини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида ташқи сиёсат идораларининг ҳуқуқ хизматлари фаолияти юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
22:20
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024
Озарбойжонга сафар: Кавказ Ҳиросимасига айланган Ағдам
18:47 / 29.10.2024
Халқаро йирик иқлим саммити Озарбойжонда ўтади: COP29’дан нималар кутиляпти?
11:20 / 23.10.2024