Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Туркия ва Озарбойжонга деярли 1 миллиард доллар беради
Жаҳон банки Туркия ва Озарбойжонга 800 миллион долларлик кредит тақдим этишни режалаштирмоқда. Бу Транс-Анатолия газ қувурини барпо этишга йўналтирилади, деб хабар берди RNS Жаҳон банки баёнотига асосан.
«Жаҳон банки директорлар кенгаши Транс-Анатолия газ қувурини қуриш учун Туркияга 400 миллион ва Озарбойжонга 400 миллион доллар миқдорида кредит беришни маъқуллади», - деб хабар берган банк.
Маълум бўлишича, ушбу лойиҳа Озарбойжондаги газ конларидан олинган табиий газни Туркияга, шунингдек, Озарбойжон экспорт бозорини диверсификация қилиш учун унинг ҳудуди орқали – Европага етказиб беришни назарда тутади.
Аввалроқ, Еврокомиссия Озарбойжонда газ қувури қурилишини маъқуллагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
11:46 / 10.07.2026