Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда «МЮ трансферлар учун катта пул сарфламоқчи: Бир қанча номлар маълум
«Манчестер Юнайтед» 2017 йилдаги иккита трансферлар мавсуми вақтида янги футболчиларни таркибга қўшиб олиш учун 180 млн фунт (тахминан 213 млн евро) сарфлашни режалаштирган. Бу ҳақда The Telegraph хабар тарқатди.
Инглиз клубининг кейинги йилдаги асосий нишонлари «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн, «Бенфика» ҳимоячилари Виктор Линделоф ва Нелсон Семеду, шунингдек, «Монако» ярим ҳимоячиси Тьемуа Бакайоко бўлади.
Нашр маълумотига кўра, Гризманн, Бакайоко ва Семедуни «МЮ» қишки трансферлар вақтида харид қилмоқчи, швед ҳимоячиси Линделоф эса январдаёқ Манчестерга келиши кутилмоқда.
Гризманннинг трансфер нархи 84 миллион фунт, клуб Семедуга 25 миллион, Бакайокога эса 35 миллион фунт тўлаши мумкин.
Мавзуга оид
19:09 / 13.02.2026
Каррик «МЮ»ни ғалабали йўлга қайтарди. У буни қандай уддаламоқда?
12:33 / 02.02.2026
«МЮ»да камбэк, «Сити» дарвозасига йил голи, «Реал» амаллади. Кун ўйинлари
12:15 / 18.01.2026
«Сити» дербида таслим этилди, мухлислар Винини йиғлатишди
21:56 / 14.01.2026