Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 40 йил аввал ўрмонда ташлаб кетилган ноёб автомобиль топилди
АҚШнинг Массачусетс штатида 40 йил аввал ташлаб кетилган, 500 минг долларлик Aston Martin DB4 автомобили топилди, деб хабар бермоқда Driver.
Машина эгаси уни ўтган асрнинг 70-йилларида уйлардан бирининг ёнига қўйган ва у шу жойда айни вақтгача турган.
Ушбу автомобиль Буюк Британияда 1958 йилдан 1963 йилгача ишлаб чиқарилган ва у бир нечта кинофильмларда, жумладан Жеймс Бонд ҳақидаги фильмларда суратга олинган. Эътиборлиси, Aston Martin DB4 30 сониядан камроқ вақт ичида 224,2 км/соат тезликкача тезлаша оладиган биринчи серияли автомобиль ҳисобланади.

Автомобиль аукционга 500 минг долларга қўйилди. Машинани таъмирлаш устида жиддий ишлашга тўғри келади, чунки унинг шунча йил ўрмонда, очиқ жойда қолиши унга путур етказган ва унинг "шарти кетиб, парти қолган".

Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026