19:17 / 22.12.2016
14612

Суриялик етти ёшли қизалоқ: Ҳаммасидан ҳам кўпроқ ўлимдан қўрққанман

Фото: aa.com.tr

Етти ёшли суриялик қизалоқ Бана ал-Ободнинг АА мухбирига берган интервьюсида ҳаммасидан ҳам кўпроқ ўлимдан қўрққани ҳақида маълум қилди. У Туркия президенти Режеп Тоййиб Эрдўған билан Анқарадаги президент мажмуасида учрашган сўнг Twitter ижтимоий тармоғида қолдирган изоҳлари сабаб машҳур бўлиб кетди.

Бананинг сўзларига кўра, уларнинг Ҳалабнинг шарқий туманида жойлашган уйи бомбалар сабаб вайронага айланган.

«Бомбалар деярли ҳар бир дақиқада ташланарди. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ ўлимдан қўрққанман. Ҳаттоки тушимда ҳам ўлиб қолганимни кўргандим», - деб эслайди суриялик қизалоқ.

«Хавфсиз жойга кўчиришларини кутиш жараёнида онамиз бизга эҳтиёт бўлишимизни уқтирди. Мен бўйинбоғ кийиб, беркиниб олдим. Мени ҳеч ким топа олмади», - деган қизча.

Унинг сўзларига кўра, оиласи фақатгина гуруч ва макаронлар билан кун кечиришга мажбур бўлган.

«Мен эса ҳар доим меваларни хоҳлардим», - дея тан олди Бана.

Унинг айтишига кўра, Туркия президенти оила аъзоларини қабул қилганидан жуда ҳам хурсанд бўлган ва барча турк халқига иштироки учун миннатдорчилик билдирди.

Шу билан бир қаторда, у ватанига қайтишни истаётганини ҳам яширмаган.

«Мен Ҳалабга қайтишни, у ерда мактабга қатнашни хоҳлайман. Катта бўлганимда ўқитувчи бўлишни орзу қиламан. Бироқ Ҳалабда мактабларнинг ўзи қолмади», - дейди Бана. 

Маълумот учун, Ҳалаб шарқидаги Котиржи мавзесида онаси билан бирга яшаган қизалоқ уч ой аввал Twitter’да блог юритишни бошлади. Унда эса жаҳон ҳамжамиятини шаҳарда қон тўкилишини тўхтатишга чақирди.

Қизчанинг онаси Фотима эса учинчи декабрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Туркия ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғлига мурожаат қилиб, Ҳалаб аҳолисига ёрдам беришни сўради. Вазир эса ўз ўрнида Туркия бунинг учун қўлидан келган барча ишни амалга оширишини ваъда қилган.

Top