Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Россия авиакомпанияларидан бирига тўрт шаҳардан парвоз қилишни тақиқлади
Тожикистон авиаҳукумати "Уральские авиалинии" авиакомпаниясининг Россиянинг тўрт шаҳридан бўлган рейсларини бекор қилди. Бу "Сомон Эйр"нинг бир қатор россия ҳудудларига бўлган парвозларини тўхтатишга жавобан амалга оширилди, деб хабар берди РИА Новости Тожикистон транспорт вазирлигининг Фуқаролик авиацияси департаменти бошлиғи Юсуф Раҳмоновга асосан.
Аввалроқ, РФ транспорт вазирлигида Тожикистон "Ямал" авиакомпаниясига мамлакатга Москва вилоятидаги "Жуковский" аэропортидан парвозларни амалга ошириши борасидаги қарорини мувофиқлаштирмагани ҳақида ҳам маълум қилинганди. Россия томони эса бунга жавобан жума кунидан бошлаб "Сомон Эйр" авиакомпаниясининг бир қатор ҳудудларга бўлган рейсларини тўхтатди.
"Жавоб чораси сифатида "Уральские авиалинии"нинг Душанбега Краснодар, Уфа, Челябинск ва Красноярск шаҳарларидан бўлган тўртта рейсини ёпмоқдамиз", - дея айтиб ўтган у.
Рейсларни ёпиш ҳақидаги қарор жума куни маҳаллий вақт билан 12.00 дан кучга киради.
Мавзуга оид
08:46 / 16.07.2026
Россия Киевга ракета, Харкивга дронлар билан ҳужум қилди
22:07 / 15.07.2026
Россияда мигрантлар ҳаракатини кузатиш учун телефон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
11:20 / 15.07.2026
АҚШ Россияга босимни кучайтириш учун янги санкциялар пакетини тайёрлади
09:40 / 15.07.2026