Жаҳон | 07:38 / 24.12.2016
9614
1 дақиқада ўқилади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилга Фаластин ҳудудида аҳоли пунктлари қуришни тақиқлади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроилдан Фаластин ҳудудида аҳоли пунктлари қуришни тўхтатиш талаб қилинган резолюцияни қабул қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Ҳужжат матнида томонлар фуқаролик шахсларига нисбатан зўравонлик ҳаракатлари амалга оширилишининг олдини олишга қаратилган қадамларни қабул қилишлари ва якуний мақом борасидаги масалалар бўйича "ишонч берувчи музокаралар"ни бошлаш учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари лозимлиги айтилган.  

Маълум қилинишича, 2334-сонли резолюциянинг қабул қилинишига Хавфсизлик кенгашининг 14 аъзоси овоз берган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид