Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларни рўйхатга олишни бошлайди
Бугун, 24 декабрда Туркманистон Марказий сайлов комиссияси келаси йил 12 февралида бўлиб ўтажак президентлик сайлови учун номзодларни рўйхатга олиш жараёнини бошлайди.
Республиканинг олий давлат лавозимига 3 нафар номзод кураш олиб бормоқчи. Улар мамлакатдаги 3та сиёсий партия томонидан илгари сурилган. Туркманистон Демократик партияси амалдаги давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов номзодини қўйган, Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси "Рисгал" акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси Бекмират Аталиевни, Аграр партия эса Мари вилоят партия қўмитаси раҳбари Дурдиклич Оразов номзодини кўрсатган.
Мамлакат қонунчилигига кўра, номзодлар рўйхатга олинганидан сўнг, президентлик ташвиқот кампанияси бошланади. Номзодлар рўйхатга олинган кундан бошланувчи сайловолди ташвиқоти сайловга бир кун қолганида якунланади.
Республика Конституциясига мувофиқ, Туркманистонда туғилган, 40 ёшга тўлган, давлат тилини яхши билган, охирги 15 йилда мамлакатда истиқомат қилган ва ишлаган фуқаро президентликка сайланиши мумкин. Янги президент 7 йилга сайланади ва қасамёд қабул қилганидан лавозимига киришади.
Мавзуга оид
09:57 / 15.07.2026
Бахтиёр Саидов Туркманистон президенти билан учрашди
17:54 / 07.07.2026
Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевга яна президентликка номзодини қўйишга рухсат берди
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026