Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия келаси йили Суриядаги авиазарбалари сонини оширади
Буюк Британия ҳарбий ҳаво кучлари Сурияда ИШИД билан кураш доирасида авиазарбалар сонини оширмоқчи. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, англия ҲҲК якунига етиб бораётган йилда Сурияда 60, Ироқ эса 347 авиазарбани амалга оширган. Бироқ, нашрнинг қуролли кучлардаги юқори лавозимли амалдорга таяниб ёзишича, Буюк Британия янги йилда асосан Сурияга эътибор қаратади. Таъкидланишича, "Британия Мосул келаси йилнинг баҳорига қадар қўлга киритилишига умид қилмоқда", ва бу Сурияда ҳужумга ўтиш имконини беради.
"Ракка — ҳалифат пойтахти", - дея маълум қилган нашр манбаси. Унинг таъкидлашича, Буюк Британия Раккадаги амалиётда "Сурия Демократик кучлари машғулотларини кенгайтиради" ва "ҳаводан туриб кўмак беришни кучайтиради". "Биз руслар билан мулоқотга киришишимиз керак бўлади", - қўшимча қилди манба.
Маълумот учун, Ракка ИШИД жангариларининг Суриядаги "пойтахти" ва Ироқнинг Мосул шаҳридаги сўнг террорчиларнинг минтақадаги иккинчи энг йирик таянчи саналади. Шаҳар 300 минг кишига эга бўлиб, 2013 йилда босиб олинган. Айни дамда эса Сурия мухолифат кучлари Раккани ёпиб қўйиш ва уни озод қилиш бўйича амалиётни ўтказмоқда.
Мавзуга оид
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026
Сассекс университети Ўзбекистонда кампус очиш имкониятини кўриб чиқмоқда
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026