Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўсулни озод қилиш операцияси бошлангандан кейин уни қанча одам тарк этгани маълум қилинди
Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш операцияси бошлангандан кейин уни 132 минг киши тарк этди, деб маълум қилди Ироқнинг миграция ишлари бўйича вазири Жасим ал-Жаф. Операция 17 октябрда бошланганди.
Вазирнинг айтишича, агар Мўсулда қақшатқич жанглар бошланса, бу рақам 350 минг кишигача ошиши мумкин.
"Тинч аҳоли операция бошлангандан кейин шаҳардан кетмоқда. Асосан булар Мўсулнинг шарқий туманлари аҳолиси", деб айтди вазир.
Унинг айтишича, мўсуллик қочқинлар хавфсиз ҳудудларда жойлаштирилганлар, Ироқ ҳукумати, Курд минтақавий маъмурияти ва БМТ қочқинлар лагерларига логистик кўмак кўрсатмоқда.
"Операция бошлангунча биз уни 500 минг киши тарк этишини тахмин қилгандик. Бироқ, бу албатта тахмин эди. Рақамлар жангларнинг боришига боғлиқ ҳолда ўзгариши мумкин. ИШИД ҳали ҳам шаҳарнинг катта қисмини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, жангарилар Талл-Афар, Ал-Баъж шаҳарлари ва Ал-Хазар туманини назорат қилмоқда. Бу шаҳарлар озод қилинадиган бўлса, қочқинлар сони ошиши мумкин", деб айтди вазир.
Вазир шунингдек 2,5 йил ичида кўчишга мажбур бўлганлар сони 4 млн кишига етганини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
12:11 / 21.03.2026
НАТО Эрондаги уруш сабаб Ироқдаги миссия ходимларини олиб чиқмоқда
15:03 / 13.03.2026
Ироқдаги ҳарбий базага дрон зарбаси оқибатида француз ҳарбийси ҳалок бўлди
11:10 / 13.03.2026