Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик футболчи Қатарда тўп сурадиган бўлди
Украинанинг "Ворскла" футбол клубида тўп сурган ярим ҳимоячи Санжар Турсунов фаолиятини яна Қатарда давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Sports.uz маълум қилган.
Хабарга кўра, футболчи "Ал-Харайтият" клубига кўчиб ўтди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи қатарликлар билан 1,5 йиллик битимга имзо чеккан.
Маълумки, 30 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Қатар Юлдузлар Лигасида ўтказиб, 11 ўйинда майдонга тушиб, украиналиклар сафига қайтган эди.
Маълумот учун, "Ал-Харайтият" айни пайтда турнир жадвалида 13-турдан сўнг 3 ғалаба, 3 дуранг ва 7 мағлубият билан 10-ўринни банд этиб турибди.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026