Ҳиндистонда Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва инвестицион салоҳияти намойиш қилинди
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида Ўзбекистоннинг иқтисодий, сайёҳлик ва инвестицион салоҳияти намойиш қилинди.
"Жаҳон" ахборот агентлиги маълумотларига кўра, тақдимотда Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги, савдо ва саноат вазирлиги, 50 дан кўпроқ етакчи компаниялари ва сайёҳлик фирмалари, Ўзбекистон ва Ҳиндистон савдо-саноат палаталари вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида замонавий Ўзбекистон, унинг иқтисодий, сайёҳлик ва инвестицион салоҳияти намойиш қилинди.
Тадбир иштирокчилари Ўзбекистондаги инвестицион муҳит, хорижий инвесторлар учун мавжуд бўлган имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот олишди. Шунингдек, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун кўрилаётган чоралар ҳақидаги маълумот тақдим этилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда солиқ ставкаларини янада камайтириш бўйича чоралар кўрилаётгани, бу эса мамлакатда бизнесни юритиш учун имкониятларни кенгайтиришга имкон бергани таъкидлаб ўтилди.
Ҳиндистон ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистондан экспорт қилинувчи маҳсулотлар, расмийлаштириш жараёнлари ва эркин иқтисодий ҳудудларда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистондан тайёр маҳсулотни МДҲ давлатларига экспорт қилиш бўйича кооперация имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олишди.
Тадбирда Ўзбекистонда сайёҳликнинг барча турларини ривожлантириш сиёсати олиб борилиши, меъморчилик ёдгорликларини сақлаш ва реставрация қилиш, Ўзбекистонга катта сондаги сайёҳларни жалб қилиш бўйича яратилган шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Таъкидлаш жоизки, 2016 йил бошидан ҳиндистонлик сайёҳлар сони деярли 20 фоизга ошган, бу эса Ўзбекистоннинг маданияти ва буюк тарихига қизиқиш ортаётганини тасдиқлайди.
Мавзуга оид
17:51 / 05.11.2024
4 яшар ҳиндистонлик FIDE рейтингига кирган энг ёш шахматчи бўлди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
09:40 / 02.11.2024
Ҳиндистон Фарғонада халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этади
17:51 / 01.11.2024