Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Расмий Исломобод Покистон ва Ҳиндистоннинг ШҲТ аъзоси бўлиши тарафдори
Расмий Исломобод маъмурияти Покистон ва Ҳиндистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлиш тарафдори эканини маълум қилди. Хавфсизлик масалалари бўйича самаралироқ фаолият юритиш учун шундай бўлиши керак, деган Покистон ТИВ раҳбари биринчи ўринбосари Айзаз Аҳмад Чодри "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида.
"Биз, ушбу йўналишда (хавфсизлик) диққатни жамлаш учун Покистон ва Ҳиндистон ШҲТнинг тўлақонли аъзоси бўлганида жуда хурсанд бўлар эдик", — деган Чодри хавфсизлик масалалари бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиришга оид саволга жавоб берар экан.
2001 йилда ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзодир.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026