Иқтисодиёт | 11:06 / 27.12.2016
5190
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада сўнгги йиллардаги энг кенг қамровли пул алмаштириш операцияси ўтказилади

Фото: EPA

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатга янги банкноталар партияси олиб кирилиши тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди

"Соат 1:00да мамлакатга саккиз кун кечикиб 500 боливар номиналли 35 миллион банкнота олиб кирилади", - деди у. 

Жанубий Америка мамлакати ҳукумати ушбу ойда сўнгги йиллардаги энг кенг қамровли пул алмаштириш операциясини ўтказади. 

Аввалги хабарларда Венесуэланинг бир неча штатларида нақд пул етишмовчилиги, шунингдек дўконларда 100 боливарли банкноталар қабул қилинмаётганлиги туфайли норозилик намойишлари ўтказилгани маълум қилинганди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид