Жаҳон | 10:39 / 28.12.2016
10868
2 дақиқада ўқилади

"Коммерсантъ" Ту-154 қанот тизимида нуқсонлар юз берганидан хабар топди

Фото: AP

Қора денгизга қулаб тушган Ту-154 самолётининг парвоз кўрсаткичларини ёзиб борувчи қора қутиси ўрганиб чиқилди. Унга кўра, самолёт бортидаги кутилмаган ҳолат закрилкаларида юз берган носозлик билан боғлиқдир, деб ёзмоқда "Коммерсантъ" газетаси авиаҳалокат сабабларини ўрганаётган гуруҳга яқин манбасига асосланган ҳолда. 

Нашрнинг ёзишича, самолётнинг ўзиёзар қурилмаси самолётнинг тизимлари ишлаши ва парвоз кўрсаткичларини қайд этиб боради. 

Аввал хабар берилганидек, Ту-154 самолётининг барча 3та қора қутиси ҳам топилган. Мудофаа вазирлигига кўра, ўзиёзар қурилмани дастлабки таҳлили қулаб тушиш сабабларини қисқартириш имконини беради. Бироқ, фожиа борасидаги якуний хулосани барча омилларни ўрганиб чиққан давлат комиссияси беради.  

Шунга қарамай, "Ъ" манбасининг хабар қилишича, ўзиёзар қурилма Ту-154нинг қаноторти закрилкалари текисланмаганини қайд этган. Закрилкалар самолёт ҳавога кўтарилаётган вақтда уни қўшимча кўтариш кучи билан таъминлайди. Учувчилар юзага келган юксалиш вақтини самолёт тумшуғини ўта тепага кўтариб юбориш билан маромга келтиришга уринишган, аммо бу билан улар "вазиятни кескинлаштириб юборган" бўлиши мумкин.

Нашрнинг таъкидлашича, авиация соҳаси мутахассислари закрилкаларнинг ёпилмаслиги "ноқулай ҳолат" экани, аммо фожиа эмаслигини айтишади. Уларнинг фикрича, бундай ҳолат парвоз қўлланмасида батафсил ёзилган ҳамда экипаж аъзолари томонидан тренажёрларда доимий равишда синаб турилади. 

Ўзиёзар қурилма маълумотларига қарамай, авиаҳалокатнинг бошқа эҳтимоллари ҳам ҳозирча рад этилгани йўқ. "Коммерсант"га кўра, терговчилар, теракт эҳтимоли, парвоз чоғида марказий мувозанатнинг бузилиши ва Ту-154 самолётининг чайка қушлари тўдаси билан урилган бўлиши мумкинлигини эътибордан соқит қилишмаган. 

Мавзуга оид