Жанжалли видеоси тарқалган қозоғистонлик депутат ваколатларидан маҳрум бўлди
Қозоғистон парламенти мажлиси (қуйи палата) депутатлари Марказий сайлов комиссиясининг мажлисмен Мухтор Тиникиев ваколатларини муддатидан аввал тўхтатилиши ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлашди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
Декабрда ижтимоий тармоқларда, кейин ОАВда депутат Тиникиевнинг бошқа бир киши билан жанжаллашаётган видеоси кенг тарқалди. Видеода парламентарий у кишининг бошига бир неча марта уради ва сўкади, у эса қаршилик кўрсатмай, барчаси учун депутатдан қарздор эканини айтиб, итоат қилади. Палата йиғилиши олдидан мажлисмен депутатлик ваколатларидан воз кечиш қарори ҳақида маълум қилди. Парламент сайтида ҳамкасблари, партиядошлари ва сайловчиларга қилган мурожаатида Тиникиев бўлиб ўтган воқеада "ўзини номуносиб тутгани" учун узр сўради.
"Марказий сайлов комиссияси парламент мажлиси депутати Мухтор Тиникиевнинг ваколатларини муддатидан аввал тўхтатиш таклифини киритади", - деди комиссия вакили Марат Сарсембоев.
Депутатлар Марказий сайлов комиссияси таклифини қўллаб-қувватлашди.
Мавзуга оид
07:30
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» учун янги виза тури жорий этилди
17:12 / 02.11.2024