“Қамчиқ” довонида Қўмондонлик – штаб ўқув машқи ўтказилди
Маълумки “Қамчиқ” довони Фарғона водийсини пойтахтимиз ва республикамизнинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи ягона автомобил йўли ҳисобланади. Шу сабаб, мазкур довон республикамиз ҳаётида муҳим – стратегик аҳамият касб этади. Агар довон орқали суткасига 18-20 минг донагача автомобиллар ҳаракатланишини инобатга оладиган бўлсак, уларнинг хавфсизлигини ҳамда узлуксиз ҳаракатланишларини таъминлаш қанчалик зарур ва муҳим эканлигини англаш қийин эмас.
Айни мақсадда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан довонда жойлашган хизматлар куч ва воситалари билан доимий равишда турли амалий ўқув машқлари ўтказилиб турилади.
Навбатдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи жорий йилнинг 26-27 декабр кунлари бўлиб ўтди. Унда Наманган ва Тошкент вилоятлари Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш Давлат қуйи тизими (ФВДқТ)га кирувчи хизматлар бошқарув органлари ҳамда куч ва воситалари жалб этилди.
Ўқув машқи (ФВДқТ)га кирувчи бошқарув органли ва кучларини “Фавқулодда вазиятлар” режимига ўтказиш ҳамда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмас ишларни олиб боришни ўз ичига олган бир неча босқичларда ўтказилди.
Шунингдек, ўқув машқи доирасида бир қатор ўқув нуқталарида махсус-тактик машқлари ўтказилди. Уларда қидирув-қутқарув ишларини ташкил этиш, вайроналар остидан ва йўл транспорт ҳодисасига учраган автомобиллардан жабрланганларни чиқариш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуатсия қилиш тадбирлари амалда синаб кўрилди. Шу билан бир қаторда, жорий йилда бунйод этилган “Ангрен-Поп” йўлналишида ҳаракатланувчи темир йўлида юзага келсиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш борасида амалий машқ ташкил этилди.
Умуман олганда довонда, айниқса қишки мавсумда содир бўлиши мумкин бўлган турли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалари кўриб чиқилди.
Бунда асосан, довон бўйлаб ташкил этилган назорат-кузатув постларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, бириктирилган ҳудудларда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кутилмаган вазиятларни тезкор бартараф этиш, ҳарактланиш хавфсизлигини таъминлаш, бу борада қўшни постлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, маълумот алмашинувини таъминлаш ва бошқарув штабига ўз вақтида вазият тўғрисида ахборот бериб бориш ишлари бажарилди.
Бу каби тезкор тадбирларни бажаришда энг замонавий авария-қутқарув махсус техникалар, асбоб-анжомлардан кенг фойдаланилди, ўқув машқларига малакали қутқарувчилар жалб этилди.
Икки кун давомида ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машқининг якуний муҳокамаси довонда барпо этилган идоралараро тезкор штаб биносида бўлиб ўтди. Унда кузатувчи ва экспертлар фикрлари тингланиб тегишли хулосалар чиқарилди.
Якуний қисмда ўқув машқи раҳбарияти томонидан мазкур тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда алоҳида жонбозлик кўрсатган ходимлар рағбатлантирилди.
Мавзуга оид
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
16:47 / 10.11.2024
Қамчиқ довонида тўхтатилган машинадан кўп миқдорда психотроп дори воситалари топилди
14:57 / 05.11.2024
Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди
11:59 / 05.11.2024